Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 23 мартда кундуз куни республиканинг асосий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво 15-20° илиқгача, шимолда 7-12° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.






