АсосийJamiyat

Ўзбекистонда электр тармоққа уланиш учун бир марталик тўлов жорий этилиши мумкин

'Ўзбекистонда электр тармоққа уланиш учун бир марталик тўлов жорий этилиши мумкин'ning rasmi

«Истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланиши бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» Вазирлар маҳкамаси қарори муҳокама учун жойланди.

Қарорга кўра, эндиликда маиший истеъмолчилардан ташқари қуввати 20 килоВаттгача ҳамда қуввати 20 килоВатдан 50 килоВатгача бўлган янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун бир марталик тўлов жорий қилиниши мумкин. Ҳужжатда ушбу тўловлар миқдори 7 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача белгиланган.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши ҳамда 2021 йил 1 августдан бошлаб кучга киритилиши қайд этилган. Хусусан, 2021 йил 1 августдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш Регламентга мувофиқ давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва онлайн платформа орқали амалга оширилади. Бунда, қуввати 20 килоВатгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) тайёр ҳолда электр тармоқларига уланиш бўйича Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲEТК)га БҲМнинг 30 баравари (7 миллион 350 минг сўм) миқдорида;

- қуввати 20 килоВатдан 50 килоВатгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш бўйича ҲEТКга БҲМнинг 60 баравари (14 миллион 700 минг сўм) миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади.

ҲEТК томонидан истеъмолчи тўлов қилганидан сўнг 20 иш куни муддатда электр тармоқларига улаб берилади. ҲEТКга тўланадиган бир марталик тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

- 97 фоизи – ҲEТКнинг банк ҳисобварағига;

- 2 фоизи – «Ўзенергоинспекция» банк ҳисобварағига;

- 1 фоиз – танлов савдолари якунида ғолиб бўлган, онлайн платформа яратган ташкилот ҳисобварағига ўтказилади.

Маълумот учун: 2021 йил 22 март ҳолатига кўра БҲМ – 245 минг сўмни ташкил этади.

Қарор лойиҳаси 2021 йил 4 апрелга қадар давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар