АсосийJamiyat

Ўзбекистон туманида ҳайдовчи "ишни" судга оширмаслик учун ЙПХ ходимига пора таклиф қилиб, қўлга тушди

'Ўзбекистон туманида ҳайдовчи "ишни" судга оширмаслик учун ЙПХ ходимига пора таклиф қилиб, қўлга тушди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 март куни фуқаро С.Ў. Ўзбекистон тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори А.Д.га мурожаат қилиб, ўзининг бошқарувидаги “ИЖ-412” русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун расмийлаштирилган маъмурий баённомани судга юбормаслик ва ўзининг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 500 000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда ИЖҚКД Ўзбекистон тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Ў. Ўзбекистон тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори А.Д.га Ўзбекистон тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносида 100 АҚШ доллари ва 450 000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚКД Ўзбекистон тумани бўлимига юборилди.

 

    Бошқа янгиликлар