Куни кеча ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида ярим-ялонғоч ҳолатда сумалак қилаётган аёллар видеоси тарқалди.
Бугун эса ижтимоий тармоқларда аёлларнинг узр сўраб чиққани акс этган видео ҳам пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, видео Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида, шу кафеда ишловчи бир гуруҳ хотин-қизлар сумалак тайёрлаётганда тасвирга олинган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади, дея хабар берган эди Хоразм вилояти ИИБ Ахбоорот хизмати.