АсосийJamiyat

Бухорода Россияга кетувчилар учун сохта авиачипталар тайёрлаб берувчи фуқаролар қўлга олинди

'Бухорода Россияга кетувчилар учун сохта авиачипталар тайёрлаб берувчи фуқаролар қўлга олинди'ning rasmi

Фуқароларни Россия Федерациясига жўнатиш учун сохта авиачипталар тайёрлаб берган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. ва С.Р.лар олдиндан тил бириктириб фуқароларни алдаб, Россия Федерацияси ҳудудига киришга рухсат этувчи ҳужжатларни танишлари орқали олиб беришга ишонтириб, эвазига ҳар биридан 1 300 АҚШ доллари олиб, “Бухоро-Жуковский” чартер авиа рейсига сохта чипталарни тайёрлаб бериб, жами 17 нафар фуқаронинг 22 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С.  ва С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар