АсосийDunyo

Жорий йилда биткоиннинг нархи 300 000 долларгача кўтарилиши мумкин — Бобби Ли

'Жорий йилда биткоиннинг нархи 300 000 долларгача кўтарилиши мумкин — Бобби Ли'ning rasmi

Бу ҳақда spot.uz сайтида  BTCC криптобиржасининг асосчиларидан бири, собиқ бош директор Бобби Ли CNBCга берган интервюсидаги маълумот келтирилди. Унинг прогнозича, биткоин тарихий рекордларни янгилагунча бир неча йиллар давомида пасаяди.

" - Биткоиннинг нархи 300 000 долларгача кўтарилиши мумкин, шундан сўнг унинг нархи пасаяди", - дейди  Бобби Ли.

 У бундай хулосаларни ушбу криптовалюта қийматининг динамикасини таҳлил қилиш асосида қилишини тушунтирди.

Унга кўра, биткоин ёзга келиб, 100 000 доллардан ошиб кетиши мумкин ва йил охирига келиб, у 300 000 долларга кўтарилиши мумкин. Бироқ, ўсиш босқичи тугаганидан сўнг, крипто-валютанинг нархи кўп йиллар давомида пасаяди, дея қўшимча қилди Ли.

Сўнгги бир йил ичида Биткоин деярли 600%га қимматлашди. 2021-йилдаги валюта қиймати ўзининг тарихий максимумини бир неча бор янгилади: март ойининг ўрталарида биткоин нархи тарихда биринчи марта 60 000 доллардан ошди ва CoinMarketCap маълумотларига кўра ушбу крипто валютасининг капиталлашуви 1 триллион доллардан ошди.

    Бошқа янгиликлар