АсосийJamiyat

Қашқадарёда маст эркакни дарахтга боғлашиб "суд" қилишди

'Қашқадарёда маст эркакни дарахтга боғлашиб "суд" қилишди'ning rasmi

 2021 йилнинг 20 февраль куни соат 22:30 ларда 33 ёшли Ғиёс Қ., ва 29 ёшли Абдивали Б.,лар Миришкор тумани “Янги Миришкор” маҳалласида Азамат Ж.,нинг уйи атрофида 31 ёшли Азизбек Т., маст ҳолатда айланиб юрганлигини кўриб, ўғрилик қилиш мақсадида келган деб ўйлаб, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, дўппослаб, дарахтга ип билан боғлаб қўйиб, тахминан 1 соатдан кўпроқ вақт мобайнида ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилишган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Азизбек Т., муқаддам ўғрилик жинояти учун 4 маротаба судланганлиги, уни шу сабабдан уриб дарахтга боғлаб қўйганликлари ва бу ҳолатни видеога тушириб, “Tik Tok” ижтимоий тармоғига жойлаганликлари аниқланган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида, Азизбек Т.,да енгил тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ғиёс Қ., ва Абдивали Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.   

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар