АсосийJamiyat

Ҳомиладор ўзбек аёли қозоғистонлик одамфурушнинг тутқинидан озод этилди

'Ҳомиладор ўзбек аёли қозоғистонлик одамфурушнинг тутқинидан озод этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўтган йилнинг ноябридан буён Қозоғистонда бир иш берувчининг қўлидан бошқасига ўтказилаётгани, ҳомиладор аёлини паспортсиз ватанга жўната олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ҳамкорликда ўрганиш олиб борди. 

Ҳақиқатдан ҳам қозоғистонлик иш берувчи томонидан Б.Саибоев ва унинг хотинини паспортлари олиб қўйилганлиги аниқланган.

Қозоғистонлик иш берувчи ва масъул ташкилотлар билан тегишли музокаралар олиб борилиб, ушбу ватандошларимизнинг паспортларини олиб беришга эришилди.

Бугунги кунда Б.Саибоев Туркистон шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Унинг аёли Ўзбекистонга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар