АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқда «урилган» Ангрендаги шифохона ҳолати ўрганилди

'Ижтимоий тармоқда «урилган» Ангрендаги шифохона ҳолати ўрганилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Красногорск” шаҳарчасидаги шифохонанинг ҳолати тўғрисида тарқалган видеомурожаат ўрганилди.

Абдурасул АЛИМОВ - шифохона бош шифокори:

- Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Красногорск” шаҳарчасидаги шифохонамиз биноси 1959 йилда қурилган ва шу йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Олтмиш йилдан бери, яъни, 2019 йилга қадар шифохонадаги мавжуд биноларда ҳеч қандай қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

photo_2021-01-29_11-16-53.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифидан сўнг, “Красногорск” ҳудудида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида, шифохонада капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб бориш йўлга қўйилди. Бунинг учун республика бюджет маблағлари ҳисобидан 9 млрд. сўм маблағ ажратилди. 2019 йилнинг июль ойидан “Бино иншоот индустрия“ МЧЖ қурилиш фирмаси қурувчилари томонидан лойиҳа асосида шифохонанинг асосий биноси, юқумли касалликлар бўлими, клиника таҳлилхона ва кўп тармоқли поликлиника бинолари, шифохона ҳудуди ва йўлаклари, ташқи деворлари реконструкция ва капитал таъмирланиб, қозонхона ва қозонлар янгидан қурилиб, ишга туширилди.

photo_2021-01-29_11-16-56 (2).jpg

Бўлимларга лойиҳа асосида юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар қурувчи ташкилот томонидан етказилиб, янги жиҳозлар тақсимот асосида ажратилди. Лекин қурилиш ташкилоти томонидан смета-лойиҳаси бўйича шифохонага тиббий асбоб-ускуналар учун маблағ ажратилмаган.

Қурувчи ташкилот - “Бино иншоот индустрия“ МЧЖ барча кўрсатилган камчиликларни йил давомида бартараф этиши тўғрисида кафолат хати ҳам мавжуд.

photo_2021-01-29_11-16-52.jpg

Айни пайтда шифохонанинг болалар, жарроҳлик, юқумли касалликлар, маъмурият, клиника таҳлилхонаси, марказий стерилизация ва кир ювиш хоналари бўлимларга кўчиб ўтди ва унда аҳолига тиббий хизмат кўрсатилаяпти. Лекин туғруқ ва жонлантириш бўлимлари кўчирилмади, негаки, монтаж ишларида муайян камчиликлар мавжуд. Ушбу ишлар ниҳоясига етказилгач ҳамда Ангрен шаҳар СЭОМ хулосасини берганидан сўнг ушбу бўлимларга кўчиб ўтилади ва аҳолига тўлиқ тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ижтимоий тармоқда тарқалган видеолавҳа айнан ҳали бугунги кунда фойдаланилмаётган жонлантириш бўлимида тасвирга олинган. Бошқа хоналарда барча қулайликлар мавжуд. Ходимлар учун ҳам, беморлар учун ҳам шароитлар мавжуд.

photo_2021-01-29_11-16-56.jpg

P.S: "Красногорск" шифохонаси чинакамига замонавий тус олибди. Ушбу масканда ўзгача файз кишини беихтиёр ўзига тортади. Видеомурожаатдаги изоҳга кўпчилик тиббиёт ходимлари эътироз билдиришди.

Бундан уч-тўрт йил илгари шифохонанинг вайрона ҳолати билан ҳозирги кундаги яратилган қулайликлар тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар. Даволанаётган беморлар эса қуриб битказилган шифохонанинг замонавий қиёфаси ва ундаги шароитлардан мамнун эканликларини маълум қилдилар ва шундай имкониятлар учун давлатимиз раҳбари ва Ангрен шаҳар ҳокимлигига миннатдорчилик билдиришди.

    Бошқа янгиликлар