Денов туманида 2021 йилнинг 17 февраль куни, туманнинг “Ўртақишлоқ” маҳалласида яшовчи, Н.С. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 16 февраль куни туманнинг “Ёшлик” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида турган 25.400.000 сўмлик 25,4 метр трубасини туманнинг “Муқимий” маҳалласида яшовчи, Ч.Э. ўғирлаб кетганлигини билдирган. 13 март куни Ч.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ўзганинг мулкини ўғрилик қилиб ўзлаштириб олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатмоқчи бўлган Ч.Э. ўз қилган қинғир ишининг “мевасини тотган” ҳолда қонун олдида жавоб берадиган бўлди. Маҳалладошлари олдида юзи ерга қараб шувут бўлди.