Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2021 йил 16 мартдаги №639-р фармойиши билан чет эллик талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёрлов факультетлари тингловчиларига ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтиб келишига учун рухсат берилди.
Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмати («Роспотребнадзор») томонидан талабалар Россияга қайтиши мумкин бўлган барқарор эпидемиологик вазиятга эга мамлакатлар рўйхати эълон қилинган.
Ушбу рўйхатда Арманистон, Абхазия, БАА, Беларусь, Вьетнам, Греция, Жанубий Корея, Жанубий Осетия, Куба, Мальдив ороллари, Миср, Озарбайжон, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финляндия, Швейцария, Эфиопия, Япония, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон давлатлари бор.
Россия Давлат думаси таълим қўмитаси раиси ўринбосари Л.Духанинанинг маълум қилишича, «Роспотребнадзор» томонидан мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият хавфсиз деб топилмагани учун ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга қайтишига ҳозирча рухсат берилмаган.






