АсосийJinoyat

Самарқандда ука изсиз йўқолган акасининг мурдасини марҳумнинг доимий шериги хонадонидан топди

'Самарқандда ука изсиз йўқолган акасининг мурдасини марҳумнинг доимий шериги хонадонидан топди'ning rasmi

Каттақўрғон туманида собиқ милиционер дахшатли қотилликни фош этди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида маълум қилинди.

Қотилнинг укаси изсиз йўқолган акасининг мурдасини марҳумнинг доимий шериги хонадонидан кўмилган ҳолда топган.

Ўлимга марҳумнинг орқасидан 7 марта урилган пичоқ ва темир болға билан бир неча маротаба зарба берилгани сабаб бўлган.

Йўқолган аканинг шериги эса ҳеч нима бўлмагандек одатий яшайверган. Укаси эса ундан шубҳаланган ва унинг уйига борган. Ҳовлидаги бир уюм тупроқ тагидан акасининг қўли чиқиб турганини кўрган:  

Aкамни қидириб борган куним ҳовлида чуқур қазилганини кўрдим. Бу нима учун деб сўрасам чиқинди ташлайман деди. Кейин ўйлаб қолдим, акам йўқолган пайти нега чуқур кавлайди деб. Чуқурни бориб кавлаб кўрдим. Чуқурдан акамнинг ўнг қўли чиқди.

Қотилнинг ўзи жинояти ҳақида шундай дейди:

Жума куни эрталаб кўмдим. Мурдани чуқурга кўмганим йўқ. Ерни юзасида турганди.  

Қотил марҳумга тан жароҳати етказганини рад этди. Марҳумнинг кўкрак қафасига 7 марта зарба берилган, темир болға билан бош соҳасига бир неча марта урилгани ўлимга сабаб бўлган.

Жиноятчига 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар