Куни кеча Хоразмда яримялоғоч ҳолатда сумалак пишираётган бир гуруҳ аёллар видеоси тарқалди ва кейинроқ бу аёллар қилган ишлари учун узр сўраб чиқишди.
Урганч шаҳридаги «Саҳара» кафеси олдида яримяланғоч кийиниб, сумалак пиширган қизларга кеча, 23 март куни суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, жиноят ишлар бўйича Урганч шаҳар суди қарори билан Ж.Д., Қ.З., Р.Д. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Қолган уч нафар айбланувчи – О.М., Б.Х. ва Т.Д.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларга нисбатан БҲМнинг 5 баробари (1 225 000 сўм) миқдорида жарима тайинланди.
Суд томонидан юқоридаги 3 нафар айбланувчининг оилавий аҳволи, вояга етмаган фарзанди борлиги инобатга олиниб, маъмурий қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.





