АсосийJamiyat

Тошкентда боди камераси йўқ ЙПХ ходимининг қочиб кетгани бўйича текширув бошланди

'Тошкентда боди камераси йўқ ЙПХ ходимининг қочиб кетгани бўйича текширув бошланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда “Боди камераси йўқ ГАИ ҳайдовчининг камерасини тортиб ололмай нега қочиб кетди” сарлавҳаси видео тарқалди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ш.Топганов ҳамда "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси ўртасидаги ўзаро мулоқот акс этган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамераси йўқлигига, ходим воқеа жойидан кетиб қолганлигига эътироз билдирган. Ҳайдовчи томонидан ўзаро мулоқот видео тасвирга олиниб ижтимоий тармоқда тарқатилган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар