ИИВ ТХТББ Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилаётган тезкор-суриштирувлар натижасида, “Санкт-Петербург-Тошкент” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, 2000 й.т. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида рўйхатда турувчи Х.Ф. билан профилактик суҳбат олиб борилди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.
У РФда ишлаши давомида террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб, ўзига тегишли бўлган “Xiaomi” ҳамда “Samsung” смартфонлари хотирасида норасмий диний ташкилотларга тааллуқли бўлган материалларни сақлаб, яқин танишларига ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб келганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.






