Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубда "Халқаро силга қарши курашиш куни"га бағишланган сессияси ўтказилмоқда.
Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ўринбосари Алан Мелцер Ўзбекистонда тиббиётни ривожлантиришга оид тақдим қилинаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
«Тарихдан қарайдиган бўлсак, сил касаллигига қарши кураш — бизнинг Ўзбекистондаги асосий йўналишларимиздан бирига айланган. 2018 йилда илк дастуримизни бошлаган эдик.
Дастур асосида йилига 5,5 миллион АҚШ доллари ана шу мақсадлар учун ажратилади. Асосий эътибор — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг сифатини ошириш ва дунё стандартларига мослаштириш. Бу жуда муҳим, чунки ушбу ҳаракатлар нафақат туберкулёз, балки умуман, фармацевтика тармоғини ривожлантиришга туртки беради».






