АсосийDunyo

Тошкент шаҳар ҳокими Душанбеда Рустам Эмомали билан учрашди

'Тошкент шаҳар ҳокими Душанбеда Рустам Эмомали билан учрашди'ning rasmi

Бу ҳақда Sputnik. Душанбе шаҳри давлат ҳокимияти ижроия қўмитаси хабарига таяниб маълум қилди.

Ташриф доирасида Ортиқхўжаев Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали билан учрашган. Учрашув чоғида икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

“Шаҳар бошқаруви ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш ва тажриба алмашиш, ҳамкорлик лойиҳалари ва маданий-гуманитар алоқалар дастурларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”,  -дейилган хабарда.

Шунингдек, Тошкент ҳокими “Сиёма” яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонага борган.  

Эслатиб ўтамиз, Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали 2019 йил декабрида Тошкентга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокими билан учрашиб, президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган.

    Бошқа янгиликлар