АсосийSport

Ўзбекистон ва Гана футбол жамоалари ўртасида ўтказиладиган ўйинни қирғизистонлик ҳакамлар бошқарадиган бўлди

'Ўзбекистон ва Гана футбол жамоалари ўртасида ўтказиладиган ўйинни қирғизистонлик ҳакамлар бошқарадиган бўлди'ning rasmi

Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни қирғизистонлик ФИФА рефериси Дайирбек Абдилдаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Назоратчи сифатида кўп йиллар халқаро майдонларда ҳамюртимиз Равшан Эрматов билан битта ҳакамлар бригадасида фаолият кўрсатган қирғизистонлик таниқли мутахассис Баҳодир Қўчқоров фаолият олиб боради.

Бош ҳакам: Дайирбек Абдилдаев (Қирғизистон)

Ён ҳакамлар: Сергей Гришченко (Қирғизистон), Исмоилхон Толипжонов (Қирғизистон)

Захира ҳаками: Нурзутбек Аскат ўғли (Қирғизистон)

Назоратчи ҳакам: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

    Бошқа янгиликлар