АсосийJamiyat

Қашқадарёда ЙПХ ходими велосипедчини уриб юбордими?

'Қашқадарёда ЙПХ ходими велосипедчини уриб юбордими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими велосипедчини уриб юборди" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ АХборот хизмати маълумот тақдим этди. 

Жорий йилнинг 24 март куни соат 10:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ўзбекистон овози кўчасида жойлашган "Тахтабозор" рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими У.Тиловов ўз бошқарувидаги "Нексия-2" русумли автомобилда тўхтаб турган вақтида, ортидан фуқаро, 1958 йилда туғилган С.Қ. велосипедда ҳаракатланиб келиб автомобилга тўқнашган ва ерга йиқилган.

Велосипедчига тез тиббий ёрдам кўрсатиш, шифохонага олиб бориш учун У.Тиловов "Нексия-2" автомобилида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

 

    Бошқа янгиликлар