АсосийJamiyat

Янгиобод бозорида ўзини назоратчиман деб жанжал кўтарган аёл сотувчи томонидан калтакланди

'Янгиобод бозорида ўзини назоратчиман деб жанжал кўтарган аёл сотувчи томонидан калтакланди'ning rasmi

2021 йилнинг 06 март куни соат 10:00 ларда  52 ёшли Ибрагим в., Яшнобод туманида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Янгиобод ихтисослашган бозори” 3-ҳудудидаги савдо расталари олдида 36 ёшли Умидахон А.,га зўрлик ишлатиб қўлидаги темир бўлаги билан бош қисмига бир маротаба уриб ерга йиқитади ва танасининг дуч келган жойларига тепиб жароҳат етказган. Натижада Умидахон А., тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Суд тиббий экспертиза хулосасида, Умидахон А.,да ўртача оғир тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ибрагим в.,га нисбатан 277-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, Ибрагим в., савдо растасида савдо қилаётган вақтида, Умидахон А., ўзини назоратчи эканлигини, унга кимдан сўраб савдо қилаётганлигини айтиб жанжал кўтарганлиги сабабли уриб жароҳат етказганлиги маълум бўлган.

Бошқа янгиликлар