АсосийJamiyat

Ўзбекистон Президентига матбуот котиби тайинланди

'Ўзбекистон Президентига матбуот котиби тайинланди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида Администрация раҳбарининг янги ўринбосари – Президентнинг матбуот котибини таништирди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири. Ушбу лавозимга Шерзод Асадов тайинланди. У аввал Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

«Кўп ўйлаб шу қарорга келдим. Бугун Шерзод Асадовни Президентнинг Матбуот котиби этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Тилни билади, дунёни кўрган. У ҳам катта кураш майдонига кираяпти. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиман, Шерзод Асадов давлат сиёсатининг ёритилишига масъул бўлади.

Барча идоралар, ҳокимликлар матбуот котиблари фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Аввалги давр билан солиштириш керак, ҳозирги адолатли сиёсатни халққа етказиш керак», — деди давлат раҳбари.

Олдинроқ у мамлакатнинг Австриядаги элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакил бўлиб ишлаган.

Бошқа янгиликлар