АсосийJamiyat

Наманганда ЙТҲ сабаб 7 ёшли пиёда вафот этди

'Наманганда ЙТҲ сабаб 7 ёшли пиёда вафот этди'ning rasmi

22 март куни соат 17:00 ларда, Ғайрат МФЙ ички йўлида, “HOWO” русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 март куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар