АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ёмғир ёғади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ил...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 20-25° илиқгача исийди.  

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин..Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво булутли бўлади, ёмғир, қор кўринишида ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар