АсосийJinoyat

Зангиота туманида ЙПХ ходими машинада "отвёртка" борлиги учун баённома расмийлаштирди

'Зангиота туманида ЙПХ ходими машинада "отвёртка" борлиги учун баённома расмийлаштирди'ning rasmi

️Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими автомобилда отвёртка борлиги учун далолатнома тузди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

️Жорий йилнинг 23 март куни соат 23:00 ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Токзор МФЙ ҳудудида жойлашган блок-постда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.Искандаров томонидан "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилган.

️Холислар иштирокидаги текширув давомида ХПБ ТП профилактика инспектори А.Алманов томонидан автомобилда мавжуд бўлган отвёртка ўткир тиғли восита дея ҳисобланиб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

️"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда"  деб ёзилади хабарда.  

    Бошқа янгиликлар