АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди

'Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди'ning rasmi

2021 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

3 нафари  Жиззах вилоятида,

2 нафари  Наманган вилоятида,

2 нафари  Самарқанд вилоятида,

20 нафари Тошкент вилоятида,

111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек,  1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.

 

 

    Бошқа янгиликлар