«Тошиссиққуввати» ДУКнинг маълумот беришича, пойтахтнинг айрим кўчаларида вақтинча иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўлмайди.
Таъкидланишича, Миробод тумани Амир Темур кўчасидан ўтувчи иссиқлик тармоғида авария ҳолати юзага келиши сабабли айни вақтда тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
— Амир Темур кўчасида;
— Содиқ Азимов кўчасида;
— Махтумқули кўчасида;
— Гулямов кўчасида;
— Шаҳрисабз кўчасида;
— Марказ-1 мавзесида;
— Марказ-2 мавзесида;
— Марказ-4 мавзесида.
Таъмирлаш ишлари якунига етказилгач иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти қайта тикланиши айтилмоқда.






