Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.
«Бугунги ҳолатга кўра, дунё бўйича 219 та давлатда 125 миллион 424 мингдан ошиқ кишида коронавирус қайд этилган. Касалликдан 2 млн 726 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Франция ва Россия Федерациясида ҳар куни 60 мингдан 8 мингтача ҳолатда вирус аниқланяпти. Шунингдек, ҳар куни минглаб ўлим кўрсаткичлари қайд этиляпти.
Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусни сифатли ва самарали даволашга мўлжалланган махсус шифохоналарда 1049 нафар бемор даволанмоқда ва улардан 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир, 773 нафари — қониқарли ҳолатда», - деди Ботир Қурбонов.






