АОКАда ўтказилган брифингда Ботир Қурбонов саволларга жавоб қайтарди:
«Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Республика илғор технологиялар марказида касалликни мутацияга учраган турларини аниқлаш йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам «британча», Бразилия, Жанубий Америка штамми ва бошқа мутацияга учраган штаммларни аниқлаш имконияти мавжуд. 2021 йил 10 январида бир нечта штаммлар мамлакатимизда биринчи марта аниқлангани тўғрисида расмий баёнот берилган эди».
Карантин чоралари қатъийлаштирилаётгани оммавий эмлаш билан боғлиқми?
«Йўқ, бунга умуман боғлиқ эмас. Оммавий эмлаш тадбирлари бу барчамиз масъул бўлган тадбирлар. Оммавий эмлаш тадбирларини ўтказиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз».






