АсосийJamiyat

Чортоқда ҚВП биносини клиника қуриш учун бўшатиб беришни талаб қилганлар беморлар томонидан калтакланди

'Чортоқда ҚВП биносини клиника қуриш учун бўшатиб беришни талаб қилганлар беморлар томонидан калтакланди'ning rasmi

23 март куни Чортоқда ҚВП биносини клиника қуриш учун бўшатиб беришни талаб қилганлар беморлар томонидан калтакланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Маълум қилинишича, воқеа кундузи соат 11:00 ларда Чортоқ тумани Сарой МФЙ., ҳудудида жойлашган ҚВП биносига 33 ёшли Мурод Ю., ва 35 ёшли Шавкат Ю,лар келиб маъмуриятга ушбу бинони бўшатиб беришларини, улар замонавий клиника қурмоқчи эканликларини билдирганларида, у ерда даволанаётган 37 ёшли Файзулло Т., ва 31 ёшли Анвар М.,лар уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, танасининг дуч келган жойларига уриб жароҳат етказганлар.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Мурод Ю., ҳамда Шавкат Ю.,ларда енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Файзулло Т., ва Анвар М.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

    Бошқа янгиликлар