Ҳиндистонга ташриф буюриш истагида бўлган барча йўловчилар Ҳиндистоннинг қуйидаги талабларини бажаришлари зарур:
1 – Янги коронавирус инфекциясининг йўқлигига, Ҳиндистонга жўнашдан олдин 72 соат ичида PZR (COVID-19 RT-PCR) усулида амалга ошириладиган тестдан ўтиш.
2 – COVID-19 RT-PCR тестининг инглиз тилидаги манфий натижасини Деҳли аеропортининг https://www.newdelhiairport.in/airsuvidha/apho-registration онлайн порталига юклаш, сўровномани тўлдиргандан сўнг “SUBMIT” тугмасини босиш зарур.
3 – https://www.newdelhiairport.in/airsuvidha/allairports ҳаволасига ўтиб, «Track Your Exemption / Self-Reporting Application» бўлимини танлаб, Деҳли аеропортининг онлайн портали томонидан сўровнома қабул қилинганининг тасдиғини олиш, Ҳиндистонга парвоз қилиш учун Сўровнома фақат унга “ACCEPTED” мақоми берилгандан сўнг амал қилади.
Сўровнома қатновга рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчининг мобил телефонига юкланган ёки чоп этилган шаклда унинг қўлида бўлиши керак.
Ҳиндистон талабини бажармаган йўловчилар парвозга қўйилмайди.






