Бугун, 25 март куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Яллама” чегара божхона постида пресс тур ташкил этилди.
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган “Яллама” чегара божхона пости асосан автоторанспорт воситалари ва пиёдалар учун мўлжалланган.
Пост оҳирги русумдаги ахборот технологиялари воситалари билан жихозланган бўлиб, шулардан бири автотранспорт воситаларнинг давлат рақамларини аниқлаш тизимидир.
БМТ бошқармаси томонидан “Яллама” чегара божхона постидаги “Порт назорат гуруҳи” учун алоҳида хона тўлиқ жиҳозланиб, компьютер, мебель ва контейнерлар ҳаракатини назорат қилишга асосланган махсус кузатув ускуналари билан таъминланди.
Медиа тур давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олди.
Ташкил этилган бу каби медиа турларда журналистлар энг аввало мавзунинг ичига кириб бориш ва ҳар бир детални пухта ўрганиш имконига эга бўлишди. Бу эса табиийки, улар томонидан тайёрланадиган материалларнинг янада батафсил ва таъсирчан бўлишига хизмат қилади.






