“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали Матбуот хизматининг хабарига кўра, 26 март куни Чилонзор ва Сергели туманларининг айрим манзилгоҳларида газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли шу ҳудудларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.
Чилонзор туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
- "Кўтарма" МФЙда
Сергели туманида соат 11:00 дан 18:00 гача :
- Охунбобоев МФЙда;
- Саъдий МФЙда
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўрайди.






