АсосийJamiyat

Ўзбекистонда пуллик йўллар нархи эълон қилинди

'Ўзбекистонда пуллик йўллар нархи эълон қилинди'ning rasmi

Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик йўлларидан ўтиш нархи 5−6 доллар (эквивалентда) атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили ЎзЛиДеП пресс-клубида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентдан Фарғона водийсига бориш йўлининг нархи уч қисмга бўлинади (дастлабки ҳисоб-китобларга кўра):

  • Тошкент-Ангрен — 1,7 доллар;
  • Ангрен-Қўқон — 2 доллар;
  • Қўқон-Андижон — 1,6 доллар.

Юк транспорти учун нарх қимматроқ бўлади. Мисол учун, Тошкентдан Андижонгача бўлган йўл юк машиналари учун 20 долларга тушиши мумкин.

Пуллик йўлларда ҳаракатланишнинг максимал тезлиги 120−150 км/с бўлиши мумкин, дейди агентлик вакили. Айрим тоғли ҳудудларда бу 60−70 км/сга тенг бўлиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар