АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун Кавказ ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши сабаб Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларидаг баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши ва шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида бўлади. 

        27 мартда республика ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

        28 мартда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 29 мартда республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 28 мартда ёмғир момақалдироқ билан кузатилади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

        28-29 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 29 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

29 мартга ҳаво ҳарорати 6-11° илиқгача пасаяди.

 Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Бошқа янгиликлар