АсосийJamiyat

Андижонда валютани қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди

'Андижонда валютани қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон тумани бўлимлари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Улуғнор-Балиқчи автомобиль йўли бўйида фуқаро Д.Э., И.А. ва бошқалар харидорлар О. ва Ш.га ҳар бир АҚШ долларини 10 550 сўмдан ҳисоблаб, 10 000 АҚШ долларини 105,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Э., И.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар