Сифатсиз ёғ-мой ишлаб чиқараётган 16 та корхона бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материал киритилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Зафар Саидов айтиб ўтди.
Зафар Саидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари:
Шу кунга қадар 500 дан ортиқ ёғ-мой корхоналарининг рўйхати шакллантирилди ва уларнинг 264 тасида назорат тадбирлари ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра, белгиланган талаблар 40 та ёғ-мой корхонасида таъминланганлиги ва 224 тасида (Товар хом-ашё биржасига тақдимнома киритилган) таъминланмаганлиги маълум бўлди.
Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 186 маротаба (шундан, 20 та огоҳлантириш, 157 та кўрсатма ва 9 та тақдимномалар киритиш орқали) таъсир чоралари қўлланилди, 16 та ёғ-мой корхонаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига (шундан, 8 та судларга, 8 та прокуратурага) материаллар киритилди.






