АсосийJamiyat

Мактабларда 29 мартдан 4-чорак бошланади

'Мактабларда 29 мартдан 4-чорак бошланади'ning rasmi

Аввалроқ, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида хабар қилгандик

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади. 

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    Бошқа янгиликлар