АсосийJamiyat

Зангиотадаги шифохонада 99 ёшли аёл коронавирусни енгди

'Зангиотадаги шифохонада 99 ёшли аёл коронавирусни енгди'ning rasmi

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 99 ёшли аёл коронавирусни енгди. Бу ҳақда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Шу йилнинг 14 март куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 1922 йилда туғилган фуқаро Т. Т. коронавирус ташхиси билан олиб келинган.  

Беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган.  

— Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан  беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқли олинди, — дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова. — Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзрда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести  манфий натижани кўрсатди.  

Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.  Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилди.  

Шундай қилиб, шифокорларимизнинг тўғри танланган тизимли муолажалари сабаб 99 ёшли бемор онахон коронавирусдан буткул соғайиб, ўз уйига рухсат берилди.

    Бошқа янгиликлар