АсосийDunyo

Швеция AstraZeneca вакцинасини кексалар учун қайта ишлата бошлади

'Швеция AstraZeneca вакцинасини кексалар учун қайта ишлата бошлади'ning rasmi

Швеция расмийларининг таъкидлашича (), AstraZeneca билан эмлангандан кейин кекса одамларда жиддий ножўя таъсирлар сезилмаган ва яна эмлаш жараёнини бошлаган. 

Мамлакатда 16 мартда 65 ёшдан ошган кишилар қонида тромблар пайдо бўлгандан кейин эмлаш жараёни тўхтатилган эди.

Швеция соғлиқни сақлаш маъмурияти таъкидлашича, кекса ёшдаги одамларда вакцинадан кейин салбий асоратлар кузатилмаган.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги 65 ёшдан ошган одамларни касалликдан ҳимоя қилиш учун Швецияда AstraZeneca CОВИД-19 вакцинасини қайта ишлатишни тавсия қилади.", дейилади хабарда.

"Вакцина кексаларга фойда келтиради, кўпчилик ҳар куни КОВИД-19 билан касалланяпти. Кексаларда жиддий ва салбий асоратларнинг пайдо бўлиши кузатилмади", деб тушунтирди бўлим бош директори Ёхан Карлсон.

Aввалроқ, эҳтиёт чораси сифатида, бир қатор мамлакатлар AstraZeneca вакцинасини эмланганларда қон ивишининг бузилиши сабабли катта томирларда қон қуйилиши ҳақидаги хабарлар туфайли фойдаланишни тўхтатган эдилар. Кейинчалик ушбу дори билан эмлаш қайта бошлашди.

    Бошқа янгиликлар