АсосийJamiyat

Сенат Раиси Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар билан танишди

'Сенат Раиси Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар билан танишди'ning rasmi

25 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишиш мақсадида мазкур туманда бўлди дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

Ташриф давомида ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Таъкидлаш жоизки, туманнинг 3-сектори ҳудудида жойлашган “Визир Наргиза” саноат корхонасида ҳозирда 150 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Сенат Раиси уларнинг меҳнат шароитлари билан қизиқиб, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Навбатдаги манзил – 2-сектор ҳудудида фаолият кўрсатаётган Миллий ҳунармандчилик маркази. Парламент юқори палатаси Раиси ушбу  марказ фаолияти билан танишиб, миллий каштачилик сирларини ўрганаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Қолаверса, уларнинг ташвишлари ва муаммолари билан қизиқди.

Бундан ташқари, Сенат Раиси Т.Нарбаева туманнинг 3-секторида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласида очилган янги тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам танишди. Аҳамиятлиси, ушбу цех қошида ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда. Унинг битирувчилари шу ернинг ўзида иш билан таъминланади.

Шу билан бирга, Сенат Раиси 1-сектор штаби фаолияти ва “Шодиёна” маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларни кўздан кечирди.

Шунингдек, парламент юқори палатаси Раиси Т.Нарбаева халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашди. Унда белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳаллий Кенгашларнинг ўрнига эътибор қаратилди. Қолаверса, депутатлар фаоллигини ошириш муҳимлиги қайд этилиб, бу борада зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

    Бошқа янгиликлар