Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд кўкрак қафасидаги безовталик туфайли касалхонага жойлаштирилган.
"PTI“ ахборот агентлиги хабарига кўра, у Нью-Делидаги ”Research and Referral" касалхонасига ётқизилган.
Манбага кўра, президент бугун эрталаб ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Айни пайтда у текширувлардан ўтмоқда ва шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Тиббиёт муассасаси томонидан президентнинг аҳволи барқарорлиги билдирилиб, бошқа тафсилотлар айтилмаган.
Март ойи бошида Ковинд коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган эди.






