Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда илиқ ва нам ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 17-22° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
2021 йил 27 мартдан 30 мартгача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ МАВЖУД.






