АсосийJamiyat

Фарғонада “Nexia-2”нинг бетон тўсиққа урилиши натижасида вояга етмаган йўловчи вафот этди

'Фарғонада “Nexia-2”нинг бетон тўсиққа урилиши натижасида вояга етмаган йўловчи вафот этди'ning rasmi

23 март куни фуқаро Н.Ж. исмли “Nexia-2” русумли автомашинасини Фарғона вилояти Данғара тумани Чинобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи вояга етмаган Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар