АсосийJinoyat

Спиртли ичимлик ичиб автотранспорт бошқарган шахс инспекторга пора таклиф қилди

'Спиртли ичимлик ичиб автотранспорт бошқарган шахс инспекторга пора таклиф қилди'ning rasmi

17 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахиётош туманида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида шу туманда яшовчи, А.Ю. автотранспорт воситасини спортли ичган ҳолда бошқариб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Фуқаро А.Ю. содир этган қоидабузарлиги бўйича ўзига нисбатан чора кўрмаслик эвазига,  Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиётош тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектор капитан А.Бекбосыновга 5.000.000 (беш миллион) сўм пулларни пора тариқасида беришини таклиф қилган. Воқеанинг тавсилотлари ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати маълумот берди.

Ҳолат юзасидан, капитан А.Бекбосынов вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган.
Мазкур билдиргига асос, жорий йилнинг 25 март куни,  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими, Ўзбекистон Республикаси  Бош Прокуратурасининг  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда тумани прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тахиатош тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектор капитан А.Бекбосыновнинг хизмат хонасида фуқаро, А.Ю. ўзига нисбатан чора кўрмаслик эвазига таклиф қилган пулдан ортиқ миқдордаги 6.000.000 (олти миллион) сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тахиётош тумани прокуратураси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар