АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Пекин коронавирус бўйича мавжуд маълумотларнинг биронтасини ўз вақтида ошкор қилмагани сабабли Вашингтон чора кўриши керакми ёки йўқми деган саволга жавоб бермади.
АҚШ маъмурияти Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан янги коронавирус тўғрисида ҳисобот нашр этилишини кутмоқда, аммо унинг тайёрланишида Хитой ҳукумати иштирок этганидан хавотирда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 26 март куни CNN телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботи тез орада тайёр бўлади. Бизда ҳисоботни тайёрлаш методикаси, шу жумладан Пекиндаги ҳокимият уни тузишда ёрдам бергани борасида хавотиримиз бор", - деди АҚШ ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.
26 март куни ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш учун январ-феврал ойларида Хитойга ташриф буюрган халқаро экспертлар гуруҳининг ҳисоботи бир неча кун ичида тайёр бўлишини эълон қилди.






