АсосийJamiyat

“Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида содир бўлган кўчки ва йўл ёриқларига нима сабаб бўлган? Расмийлар маълумот берди

'“Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида содир бўлган кўчки ва йўл ёриқларига нима сабаб бўлган? Расмийлар маълумот берди'ning rasmi

“Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида содир бўлган кўчки юзасидан Бўстонлиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йилнинг февраль ойида Бўстонлиқ туманнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчиликлар йиллик меъёрнинг 366 фоизи миқдорида (304 мм), март ойида йиллик меъёрнинг 229 фоизи миқдорида (275 мм) ёғингарчилик ёғиши натижасида мазкур йўлнинг 15-21 пикети оралиқларида йўл қатнов қисмида дастлабки кичик ёриқлар ва чўкишлар пайдо бўла бошлаган.

Жорий йил февраль ойининг биринчи ва иккинчи декадасида ҳарорат бирдан исиб кетиши, қорнинг тез эриши, мавжуд қор уюмлари устига ёмғир ёғиши ва февраль ойининг учинчи декадасида қор ёғиб, ернинг музлаб қолиши оқибатида ёғингарчилик миқдори кўпайиши ҳамда ер ости сувларининг кўтарилиши кўчки ҳодисаларининг фаоллашишига олиб келган.

Бўстонлиқ тумани хавфли геологик жараёнларни кузатиш станцияси мутахассисларининг олиб борган кузатиш ва ўрганиш ишлари натижаларига кўра, йўлнинг 15-16 пикети ҳамда 19-21 пикети оралиқларида ҳаракатдаги кўчки ёриқларининг узайиш, кенгайиш, чўкиш, силжиш ҳодисалари фаоллашган.

25 март куни мутасадди ташкилотлар мутахассислари томонидан эрталаб ҳаракатдаги кўчкининг визуал ҳажми - 50000 метр куб, кечга яқин эса тахминан 100000 метр куб ҳажм атрофида бўлган.

«Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлининг 2-3 пикети оралиқлари йўлнинг четки қисмларида 200 метр куб  ҳажмда тупроқ силжиши кузатилган. Шунингдек, йўлнинг 33-34 пикети оралиқларида 600 метр куб тупроқнинг сурилиши ва силжиши оқибатида темир-бетон тўсиқ деворининг қисман шикастланганлиги кузатилган.

Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остига олинган бўлиб, 3-4 кунлик кузатувлар ва ёмғирли кунлардан кейин кўчки ҳудудида лойиҳа асосида йўлни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.  

 

    Бошқа янгиликлар