АсосийJamiyat

28 мартдан "Урганч – Истанбул – Урганч" йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилади

'28 мартдан "Урганч – Истанбул – Урганч" йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, "Uzbekistan Airways"  28 март санасидан Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида янги мунтазам қатновни йўлга қўяди

Мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида бажарилади:

  • HY 279 Урганч – Истанбул 09:30/11:50  
  • HY 280 Истанбул – Урганч 13:20/19:05  

Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкинниги айтилмоқда.

Йўловчилар www.uzairways.com сайти орқали авиакомпания қатновларига онлайн-рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

️Онлайн рўйхатдан ўтиш парвоздан 24 соат олдин очилади ва 120 дақиқа олдин ёпилади.

 Маълумот учун қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:  +998 78 140 02 00

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар