АсосийJamiyat

Гулистонда газ «заправка»да турган "Дамас"нинг газ баллони портлаб кетди

'Гулистонда газ «заправка»да турган "Дамас"нинг газ баллони портлаб кетди'ning rasmi

Ушбу ҳалокат жорий йилнинг 27 март куни соат 08:30ларда, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Боғишамол МФЙ ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларига газ тўлдириш шаҳобчасида содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Н.Қ.га тегишли бўлган "Дамас" автомобили газ тўлдириш шаҳобчасида тўхтаб турган бўлган.  Портлашга автомобилнинг газ баллонида содир бўлган чақнаш сабаб бўлган. 

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, чақнаш юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар