Юк машиналари иштирокида содир бўлган автоҳалокат жорий йилнинг 27 март куни соат 13:30ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 84-километрида содир бўлган.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.Я. бошқарувидаги "Камаз-5410" ҳамда 1985 йилда туғилган ҳайдовчи З.Х. бошқарувида бўлган "Mercedes-Benz" русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида "Камаз-5410" русумли юк автомобили ағдарилган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ЙТҲ сабаб юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.