Жорий йил 19 март куни соат 12:45 ларда, Наманган шаҳар Қ.Отамирзаев кўчасида ВАЗ-21011 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборган. Натижада, вояга етмаган пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида, 25 март куни шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
27.03.2021 21:40
Наманганда ЙТҲдан оғир жароҳат олган 3 ёшли бола шифохонада вафот этди
